Пике дўстларига хиёнат қилди

“Барселона”да янги можаро бошланди.  Клуб раҳбарияти футбочиларнинг маошини қисқартириш бўйича музокаралар бошлагани ҳақида хабар берган эдик.

Футболчиларнинг деярли барчаси расмий ҳужжат айланмаси – бюрофакс орқали маош қисқаришига норозилигини билдирди. Фақатгина клуб раҳбарлари билан дўстона муносабатда бўлган Марк-Андре тер Штеген, Френки де Йонг  ва Клеман Лангле норозиликка қўшилмади ва янги шартномани қабул қилди.

Муаммо Пикедан бошланди. Дастлаб, аксарият футболчилар билан елкама елка раҳбарият қарорига қарши турган тажрибали ўйинчи бирданига нариги томонга ўтиб кетди. Натижада у ҳам янги шартномага имзо чекди.

Айни пайтда қолган ўйинчилар жамоада катта обрўга эга бўлган Пикенинг бу қилиғидан  ғазабга келди. Месси бошчилигидаги футболчилар клуб билан муроса йўлини танлаган ўйинчилардан ҳам норози бўлмоқда.

Эслатиб ўтамиз, клуб хўжайинлари баҳорда ҳам футболчиларнинг 70 фоиз маошини бошқа ходимларга ўтказиб берганди. Ўшанда ҳам аксарият ўйинчилар бунга қарши чиққан, уларни Месси кўндириб берганди. Ҳозир маошларни 25 фоиз камайтириш режалаштирган. Месси бу гал футболчилар томонида турибди.

“Барса” яна тўрт юлдузини маош камайтирилишига кўндирмоқчи

Гризманнинг энг катта муаммоси бу Месси!

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)