Пике Испания терма жамоасига қайтадими?

"Барселона" клуби ҳимоячиси Жерар Пике Испания терма жамоасига қайтиш нияти йўқлигини айтиб ўтди.

“Испания терма жамоаси ҳамиша мен учун муҳим бўлиб келган, мен унинг ўйинларини доимий кузатиб бораман. Аммо, мен фаолиятимнинг сўнгги йилларини “Барселона”га бағишламоқчиман. Мен ҳар бир мавсумга худди охиргисидек ёндошаман.

Терма жамоа саҳифаси мен учун ёпилган. Менинг мақсадим – “Барселона”, - дейди 32 ёшли футболчи.

Маълумот учун, Пике Испания терма жамоасида жами 102 та ўйин ўтказган ва рақиблари дарвозасига 5та гол уришга эришган, жаҳон ва Европа чемпиони бўлган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!