Пике: Неймар
Ads

Каталониянинг “Барселона” клуби ҳимоячиси Жерар Пике ПСЖ ҳужумчиси Неймарнинг яна “кўк-анор ранглилар” сафига қайтиши мумкинлиги борасида тарқалган хабарларга ўз фикрини билдириб ўтди.

“Неймар “Барселона”га қайтмоқчи эканлиги борасида очиқ эълон қилиши керак. У – бизнинг жамоа ва шаҳар билан яхши таниш бўлган жаҳон футболи юлдузи. Унинг “Барселона”га қайтишидан барча манфаатдор бўлади, аммо у ҳозир ПСЖда ўйнаяпти”, - дейди Пике.

Эслатиб ўтамиз, Неймар 2014-2017 йилларда “Барселона” шарафини ҳимоя қилган. Шундан сўнг 222 млн евро эвазига ПСЖга кўчиб ўтган эди.