Пикенинг танқидидан сўнг, Бартомеу Шакиранинг хонадонига бормоқчи

Куни кеча, Жерар Пике клуб президенти Жозеп Бартомеу ўзининг имижини ҳимоя қиладиган компания орқали “Барселона” юлдузларини ижтимоий тармоқларда обрўсизлантирганини ва бунинг учун катта миқдорда харажат қилганини айтган эди.

Бартомеу бунга жавоб берди.

- Биз Пикени яхши кўрамиз. Менинг ўйинчиларни танқид қилиш учун пул сарфлаганим ёлғон. Буни аудит текшируви ҳам тасдиқлайди. Жерар маошини камайтирилишига рози бўлганидан мамнунман. Футболчилар билан оммавий тарзда баҳслашмайман. Бу орамизда қолиши керак. Гапи бўлса эшигим очиқ ёки ўзим ҳам уйига боришим мумкин. Футболчилар бундай қилишимни билади, - дейди Бартомеу.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!