Пирло Европанинг машҳур жамоаларидан бирини бошқариши кутилмоқда

  • 27 Dec 16:33
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
TIGGO 2 PRO

"Ювентус"нинг собиқ бош мураббийи Андреа Пирло фаолиятини Португалия грандида давом эттириши мумкин.

42 ёшли италиялик мутахассисни "Бенфика" ўз сафига чорламоқда.  Calciomercato тарқатган хабарга қараганда, Пирлони шахсан лиссабонликлар президенти Руй Кошта жамоага таклиф қилмоқда.

Айтиш керакки, Пирло ва Кошта ўз вақтида "Милан" сафида бирга фаолият юритган.

Ҳозирда "Бенфика"ни Жорже Жезуш бошқармоқда. Унга "Фламенго" клубидан жиддий таклифлар бўлмоқда.

Эслатиб ўтамиз, "Ювентус" Пирлони жорий йилнинг 28 май куни истеъфога чиқарган эди. Шундан буён у ишсиз ҳисобланади.

Comments

You must be logged in to commet!