Пирло Гвардиола билан бўлган суҳбатни унутмайди
"Милан"нинг собиқ футболчиси Андреа Пирло 2010 йилда Хосеп Гвардиола билан бўлган суҳбати ва ундан кейинги ҳис-туйғулари ҳақида гапирди.
"У мени ўз кабинетига чақирди ва қандай ўйин кўрсатиши ва мени ўз жамоасида кўришни ҳоҳлаши ҳақида гапира бошлади.
Мен учун у билан гаплашиш ва ўзимни "Барселона" футболчилари билан солиштиришлари ўзгача ғурур эди. Якунда ҳеч нарса содир бўлмади, лекин унинг таклифига биноан Гвардиола билан қурган суҳбатим мен учун ажойиб тажриба бўлди", - деди Пирло FourFourTwo нашрига берган интервьюсида.
Маълумот учун, Пирло 2001 йилдан 2011 йилгача "Милан"да ўйнаган. У 2018 йилда футболчилик фаолиятини якунлагач 2020 йилда "Ювентус"ни бошқарган. 2021 йилнинг августида эса истеъфога чиқарилган. Ҳозирда Андреа Туркиянинг "Фатих Карагюмрюк" клуби бош мураббийи ҳисобланади.
Фикрлар