Пирло ҳужум чизиғини янгилайди. "Юве" нишонида уч тўпурар
“Ювентус”нинг асосий таркибини янгилашга киришган Андреа Пирло ўзига керак бўлган ҳужумчилар рўйхатини эълон қилди.
Унга кўра, Турин клуби раҳбарияти янги мавсум бошлангунича “Наполи”дан Аркадиуш Милик, “Рома”дан Эдин Жеко ва 2014-2016 йиллар “Ювентус”да ўйнаган “Атлетико” форварди Альваро Мората олишга ҳаракат қилади.
Андреа Пирло бошқарувни қўлга олиши билан аргентиналик Гонсало Игуаинга чиқиш эшикларини кўрсатди. Клуб яна бир ҳужумчи Пауло Дибалани трансфер қилишга ҳам тайёрлиги маълум қилинган. Шунингдек, Криштиану Роналду кетиши ҳақида ҳам хабарлар тарқалган.
Фикрлар