Пирло ЖЧ-2018да ким фаворитлигини айтди

Италиялик футбол юлдузи Андреа Пирло ёзда Россияда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатида ғолиб чиқиш учун қайси терма жамоанинг имкониятлари юқори эканлиги борасида ўз фикрини билдириб ўтди.

“Мен учун мусобақа фаворити бу шубҳасиз Бразилия терма жамоасидир. Уларда жуда яхши шаклланган жамоа ва иқтидорли футболчилар бор. 2014 йил ўз майдонларида учралган шармандаликдан сўнг улар албатта ўзларини кўрсатишга ҳаракат қилишади”, - дейди Пирло.

Эслатиб ўтамиз, бразилияликлар мундиалнинг гуруҳ босқичида Швейцария (17 июнь), Коста-Рика (22 июнь) ва Сербия (27 июнь) терма жамоаларига қарши кураш олиб боришади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!