Пирло мураббийликни бошламоқчи
Италия футболи афсоналаридан бири Андреа Пирло мураббийлик фаолиятини бошлашга тайёр эканини айтди.
“Мен лицензия олиш учун меҳнат қилдим ва сентябрда уни олишим керак эди. Аммо, ҳозир ҳамма нарса тўхтатилди.
Айрим жамоалар билан ҳатто музокаралар ҳам ўтказилди. Энди нима бўлишини кўрамиз. Мен хорижда ишлашга тайёрман ва бу борада менда ҳеч қандай муаммо йўқ. Дунёнинг исталган жамоасини бошқаришим мумкин. Футболни у қадар қаттиқ соғинмаяпман, мен янги чақирувларга тайёрман”, - дейди Пирло.
Андреа Пирло 2017 йилда футболчилик фаолиятини якунлаган эди.
Фикрлар