Пирло Рабьо ҳақида қандай фикрда?

"Ювентус" бош мураббийи Андреа Пирло "Кальяри"га (2:0) қарши ўйиндан сўнг, франциялик ярим ҳимоячи Адриен Рабьо ҳақида илиқ фикр билдирди.

“Рабьо кўп қиррали ўйинчи. Бундай техник ва жисмоний томондан кучли футболчини кам учратганман. У ҳатто қандай имкониятларга эга эканини тасаввур ҳам қила олмайди. У ўйиндан-ўйинга яхшиланиб боради”, - деди Пирло.

Рабьо “Ювентус” сафига 2019 йил ПСЖдан эркин агент сифатида келиб қўшилган эди. У жорий мавсум А Серияда 7 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та гол урди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар