Пирло Суарес "Юве"га ўтиши мумкинлиги ҳақида нима деди?

"Ювентус" бош мураббийи Андреа Пирло "Барселона" ҳужумчиси Луис Суарес Турин клубига ўтиш эҳтимоли камлигини айтиб ўтди.

"Биз ҳамон марказий ҳужумчи олиб келиш борасида бош қотирмоқдамиз. Трансфер ойнаси ёпилгунича вақтимиз бор. Шунинг учун биз хотиржаммиз. Биз ҳеч қаерга шошиб кетмаяпмиз.

Суарес масаласи қийин, чунки фуқароликни олишга анча вақт кетади," - деди Пирло.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!