Пирло:

Италия терма жамоаси собиқ футболчиси Андреа Пирло "Ювентус"дан олдин "Рома"га ўтиши мумкин бўлган экан.

"Ювентус"дан олдин "Рома"га ўтишим мумкин эди. Римликлар мен билан алоқага чиқишган эди, аммо трансфер амалга ошмай қолган," - дейди Пирло.

Фаолияти давомида Пирло "Брешия", "Интер", "Реджина", "Милан" ва "Ювентус"да тўп сурган ва "Нью-Йорк Сити"да фаолиятини якунлаган.