
Пирс Морган Роналдуни табриклади
Пирс Морган Криштиану Роналдуни "Ан-Наср"даги покери билан табриклади.
Саудия Арабистони чемпионати 16-турида "Ан-Наср" "Ал-Веҳда"ни 4:0 ҳисобида мағлуб этди. Голларнинг барчасига 38 ёшли форвард муаллифлик қилди.
"Криштиану Роналду риёдликларнинг ғалаба қозонган ўйинда 4 та ва лигалар доирасида 500-голини урди. У 61 та хет-трик қайд этган. 30 ёшгача 30 та, 30 ёшдан кейин эса 31 та.
Ҳозир у 38 ёшда. Ажойиб. Табриклаймиз", - дея телебошловчи ўз твиттер саҳифасида ёзиб қолдирди.
Фикрлар