Питер Хюистра: "Андижон" очко билан қайтиши мумкин эди"

“Пахтакор” – “Андижон” (1:0) ўртасидаги учрашувдан кейин мезбонлар устози Питер Хюистра ўйин ҳақидаги фикрларини билдирди.

- Ўйинни яхши бошладик. Гол урилгунга қадар тез ҳаракат қилдик, чиройли ҳужумдан тўп киритдик. Бироқ кейин ўйинимиз сустлашиб кетди. Суръатни ошириш учун ўзгаришлар қилдик, аммо бу самара бермади.

Ўз навбатида рақибни охиригача ўйнагани, бизга муаммо яратганига олқишлаб қўйишни истардим. Улар очко билан қайтишлари ҳам мумкин эди. Бундай қийин баҳслар мавсум давомида учраб туради. Шундай оғир беллашувда ғалаба қозонганимиз жуда муҳим. Таъқибчилар билан орадаги фарқни ошириб олдик.

Футболчилар ва жамоа доим юқори ҳолатда бўлавермайди. Баъзан юқорига чиқиш, пастга тушиш кузатилади. Ишлашда давом этамиз ва ўз ўйинимизни кўрсатишга интиламиз.

"Пахтакор" матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!