Питер Хюистра: Кейинги босқичга чиқиш учун "Пахтакор"да имконият мавжуд
ОЧЛ 5-туридан ўрин олган "Трактор" - "Пахтакор" учрашуви олдидан ўтказилган матбуот анжуманида "шерлар" устози Питер Хюистра иштирок этди.
"Эртага бизни аҳамияти жуда юқори ўйин кутмоқда. Бизда кейинги босқичга чиқиш учун имконият қолган. Ғалаба қозониш орқали курашда қолишимиз мумкин. Буни уддалашга ҳаракат қиламиз. "Трактор" билан биринчи ўйинимиз эсда қоларли кечганди. 3:3 натижаси бизга ижобий ва салбий таассуротларни берганди. Эртага бошқача ўйин бўлиши мумкин, ҳар бир баҳснинг ўз тарихи бор. Биз яхшироқ ўйнаган ҳолда зафар қучишга интиламиз", - дея Хюистранинг сўзларини келтириб ўтди клуб матбуот хизмати.
Фикрлар