Питер Хюистра "Насаф" устидан қозонилган ғалабадан сўнг нималар деди?
“Пахтакор” ва “Насаф” жамоалари ўртасидаги Суперкубок баҳсидан (1:0) сўнг “шерлар” устози Питер Хюистра ва учрашувда киритилган ягона гол муаллифи Драган Черан матбуот анжуманида иштирок этди.
"Кубокни ютиш ҳамиша ёқимли. Биринчи расмий ўйин учун жамоалар яхши футбол кўрсатишди. Мавсумни бошлаганимиздан хурсандмиз.
Дердийок кейинги баҳсда бизга ёрдам беришига умид қиламиз. Бизда олдинда бир неча вариантлар бор. Унинг ўрнини тўлдириш имкониятига эгамиз. Мавсум давомида буни намойиш этишга уринамиз.
Жамоалар рақибнинг кучли тарафларини зарарсизлантиришга интилади. Рақиб ҳам шундай қилишга уринди. Биз кейинроқ ташаббусни ўз томонимизга оғдирдик. Ўйинни назорат қилдик ва тартибли ўйин кўрсатдик. Иккинчи бўлимда эса кўпроқ ҳудудлар юзага келди", - деди Хюистра.
Фикрлар