Пицца сотувчиси, ҳисобчи ва диджей. Жаҳон футболини кимлар бошқаряпти?

SPORTS.uz Европа футболи ҳақидаги қизиқарли маълумотлар билан таништириб ўтишда давом этади.

Жорже Мендеш – диджей

ўлркекўлр

Португалиялик агент ҳозирда Криштиану Роналду, Бернарду Силва, Фабиньо, Рубен Диаш, Эдерсон, Жота, Хамес Родригес, Нельсон Семеду, Анхель Ди Мария сингари таниқли футболчилар билан ҳамкорлик олиб бормоқда.

Қаҳрамонимиз португалиялик барча таниқли ва иқтидорли йигитларни ўз агентлиги мижозига айлантирган. Шунингдек, Бразилиядан ташриф буюрган футболчиларнинг аксарияти айнан Мендешнинг мижози бўлишга интилади. Сабаби, у исталган Европа чемпионати вакиллари билан алоқалар ўрнатган. Унинг ишонч кредитларини гранд клублар жуда қадрлайди.

Жорже собиқ футболчи, бироқ профессионал даражада узоқ фаолият олиб бормаган. 30 ёшда бутсаларини михга илгач, бир муддат тунги клубда диджей бўлиб фаолият олиб борди.

Мендеш бадавлат оиланинг фарзанди эди. Отаси катта нефть компаниясининг директори бўлгани учун унда пул билан ҳеч қандай муаммо бўлмаган.

Ана шундай бахтли кунларнинг бирида, Жорже Нуну Эшпириту Сантуш билан танишиб қолади. Португалия чемпионатида омади кулмаган киперни у Испаниядаги дўстлари ёрдами билан «Депортиво»га тавсия этади. Бу трансфер амалга ошгач, яхшигина пул ҳам ишлаб олади.

Ҳозирда «Вулверхэмптон» бош мураббийи Мендешнинг футбол агенти сифатидаги «почин»и десак, адашмаган бўламиз.

Мино Райола – пицца сотувчиси

рдкердзкедркзедр

Италиялик жанжалкаш агентнинг оиласи бундан анча илгари Голландияга кўчиб ўтади. Қаҳрамонимизнинг отаси ўз ресторанини очади. «Наполи» деб номланган тамаддихонада асосан итальянча таомлар тайёрланар эди.

Мино ушбу ресторанда фаррош, официант, идиш-товоқ ювувчи бўлиб меҳнат қилади. Кейин юристликка қизиқиб қолади ва ўқишга киради.

Голландияда катта бўлган итальян футболни жонидан ортиқ кўрар, шу боис ушбу спорт ичида фаолият олиб бориш орзусида эди. Шу тариқа, у ёш голландиялик футболчиларга ўз хизматларини таклиф этишни бошлайди.

Унинг илк мижозларидан бири бўлган Деннис Бергкампнинг «Интер»га ўтиши, Райолани машҳур қилиб юборади. 90 йилларда у жуда кучли саналган А Серияга маҳаллий иқтидорларни етказиш билан шуғулланади. Бу орада, Италия грандлари билан алоқалари яхшиланган қаҳрамонимиз секин-аста таниқли футболчилар билан контакт ўрнатади. Айниқса, Златан билан ҳамкорлик уни сайёрамизнинг энг машҳур футбол агентига айлантирди.

Унинг музокаралар чоғида футболчилар томонига ён босиши, клублардан пул ундириш борасидаги маҳорати сабабли мижозлари кўпайиб кетди.

Ҳозирда Эрлинг Холанд, Маттиас Де Лигт, Марко Вератти, Жанлуижжи Доннарумма, Поль Погба, Мойзе Кин сингари таниқли футболчиларнинг агенти саналади.

Жонатан Барнетт – казино кассири

упўлкпўулкўплу

Барнетт ҳақида кўпчилик маълумотга эга эмас, аммо уни футбол олами вакиллари жуда яхши танийди.

Қаҳрамонимиз ҳозирда «Steller Gruop» компаниясини муваффақиятли бошқариб келмоқда. Унинг мижозлари сони нақд 615 футболчини ташкил этади! Бу футбол оламидаги мутлақ рекорд! Ундан кейинги ўринда турган Мендешнинг мижозлари 144 та, холос.

Ушбу компания бугунги кунда Сауль, Жек Грилиш, Бен Чилуэлл, Мейсон Маунт каби футболчиларнинг трансфери билан шуғулланмоқда.

Ўз вақтида, Барнетт Гарет Бэйлнинг трансферида Флорентино Пересга ёрдам бериб юборган бўлиб, унинг грандлар билан алоқалари жуда яхши.

Қаҳрамонимиз ҳам Жорже Мендеш сингари бадавлат оилада таваллуд топган. У отаси очган казинода аввалига оддий персонал, кейинроқ ғазначи сифатида фаолият олиб борган.

Казинонинг ўрнини секин-аста спорт ўйинларига пул тикиш эгаллай бошлагач, у футбол орқали пул топиш ҳақида бош қотиради. 1966 йилги жаҳон чемпионатини тўлиқ стадиондан туриб томоша қилган йигитнинг салоҳияти юқори эканлигини унинг келажакдаги ғалабаларида катта роль ижро этди.

У нафақат футбол, балки крикет ва регби клублари учун ҳам янги номларни кашф этиш билан шуғулланади. Шунингдек, унинг компанияси ўз вақтида Леннокс Льюис билан ҳамкорлик қилган ва унинг прамоутерларидан бири эди.

Мактабни ҳам тўлиқ битирмаган Жонатан ҳозирда футбол агентлари орасидаги энг катта бюджетга эга компаниянинг эгаси.

Пинхас Захави – ҳарбий

рдзкедрзкдрк

Захавини кўплаб футбол мутахассислари «очкўз пиранья», деб атайди. Яқиндагина, у Давид Алаба учун «Бавария»дан фантастик шартнома ундириш мақсадида узоқ муддат музокаралар олиб борганидан хабарингиз бор.

Унинг ҳаёти саргузаштларга бой. Қаҳрамонимиз ўқиш учун Исроилга жўнаб кетади. Биринчи курсни тугатиши билан уни ҳарбий хизматга олиб кетишади. У ердан қайтгач, “ЖЧ-1974”ни томоша қилиш учун яна сафарга отланади. Инглиз футболчилари билан дўстлашгани кейинроқ унга наф беради.

Ўзининг илк трансферини Захави 36 ёшда амалга оширган. Энг қизиғи шундаки, бачаси тасодифан юз беради.

Захави «Хитроу» аэропортининг кутиш залида ўтирган эди. У билан бир рейсда «Ливерпуль» клуби директори ҳам самолётга ўтиради. Йўл давомида, Захави Ави Коэн ҳақида маълумотлар бериб боради. Манзилга етиб боргач, «қизиллар» раҳбари футболчини жамоасига қабул қилишини маълум қилади.

Ушбу траснфердан қаҳрамонимиз 200 минг фунт ишлаб олади. Коэн «Энфилд»да ўз ўрнини топиб кетгач, Захави «Манчестер Сити» учун ҳам бир нечта трансферларни амалга оширади.

У атайин футбол оламидаги машҳурларга яқинроқ бўлиш учун спорт журналистикасида таълим олади. Шу тариқа, секин-аста машхурлар билан дўстлашади.

Вагнер Риберо – Журналист

удпуклўлрўлукўлру

Ушбу агент футбол тарихидаги энг улкан трансферни амалга оширган шахс саналади. Неймарнинг аввалига «Барселона»га, кейин ПСЖга кўчиб ўтиши Вагнер Риберонинг меҳнати.

У асосан Жанубий Америкадаги иқтидорларни Европага олиб келиш билан шуғулланади. Ўз вақтида, Робиньони ҳам «Реал»га кўчиб ўтишида бош-қош бўлган агентнинг ёшлиги муаммосиз ўтган.

Риберо доимо маҳаллий футболчиларнинг Европа яшил майдонларини забт этишидан завқланган. Шу боис, ўз мижозларининг Европада ўз ўрнини топиши учун қўлидан келган барча ёрдамни аямайди.

Унинг журналистлар билан суҳбатдаги интервьюлари, жуда узоқ муҳокамаларга сабаб бўлади. У ўз вақтида, «Реал» футболчиларини (Гути, Рауль, Касильяс) ирқчиликда айблаган бўлса, кейинроқ Луис Фелипе Сколари ҳақида ҳақиқатларни ошкор қилган.

«L’Equipe»нинг маълум қилишича, у сайёрамизнинг энг бадавлат агентларидан бири. Асосий вақтини Бразилиянинг чекка ҳудудларида ўтказувчи Риберо иқтидорларни топишда беназир.

 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)