Пляж футболи бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Тайландда дастлабки машғулотни ўтказди. Эртага мезбонларга қарши ўйин

Пляж бўйича Ўзбекистон терма жамоаси шу йилнинг 9-11 май кунлари Тайландда бўлиб ўтадиган "Thailand Beach Soccer Five's 2019" халқаро мусобақасида иштирок этиши ҳақида хабар бериб ўтгандик. Мазкур турнирда терма жамоамиз Уммон, Ливан ва Тайланд терма жамоаларига қарши баҳс олиб боради. 

Терма жамоамиз аъзолари кеча Тайландда дастлабки машғулотларни ўтказишди. Бу ҳақда ЎФА расмий сайти хабар бермоқда.
 
Бугун эса мусобақада иштирок этаётган терма жамоалар бош мураббийлари иштирокида матбуот анжумани ўтказилади. 
 
Қуйида эътиборингизга Тайландга йўл олган Пляж бўйича Ўзбекистон терма жамоаси таркибини ҳавола қиламиз:
 
Акмал Ҳазратқулов ("Пахтакор")
Равшан Элибоев ("Пахтакор")
Фарҳод Мираҳмедов ("Локомотив")
Жамолиддин Шарипов ("Локомотив") 
Артур Юнусов ("Локомотив") 
Жавлон Аноров ("Локомотив") 
Константин Свиридов ("Локомотив") 
Музаффар Аҳаджонов ("Локомотив") 
Сарвар Шоаҳмедов  ("Локомотив") 
Фарҳод Абдумавлянов ("Локомотив") 
Даврон Чориев ("Пахтакор")
Нодир Элибоев ("Локомотив") 


Қуйида "Thailand Beach Soccer Five's 2019" халқаро мусобақасидан ўрин олган ўйинлар тақвими билан танишишингиз мумкин:
 
9 май
Уммон - Ливан
Тайланд - Ўзбекистон
 
10 май
Ўзбекистон - Уммон
Ливан - Тайланд
 
11 май
Ливан - Ўзбекистон
Тайланд - Уммон

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
дилик
08/05/2019 13:06
Чумчук суйсаям кассоб суйсин
&
дилик
08/05/2019 13:05
У нас че пляжных футболистов нету чтоли