Пляж футболи: Ўзбекистон терма жамоаси жаҳон рейтингида 51-ўриндан жой олди

Пляж футболи бўйича мамлакат терма жамоаларининг янгиланган рейтинги эълон қилинди. Унга кўра, Ўзбекистон пляж терма жамоаси жаҳон рейтингида 51-ўриндан жой олди. Бу ҳақда ЎФФ матбуот хизмати хабар тарқатди.

Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобида 203 очко мавжуд. Осиё қитъаси терма жамоалари орасида Ўзбекистон ҳамон 10-ўринни эгаллаб турибди.

Осиё футбол конфедерацияси (ОФК)га аъзо мамлакатлар рейтингида катта ўзгаришлар юз бермади. Эрон термаси 1785 очко билан ҳамон етакчилик қилаётган бўлса, Япония (1267) ва Уммон (1037) кучли учликдан жой олган.  

ОФКга аъзо мамлакатлар рейтингининг кучли ўнлиги қуйидагича кўриниш олган:

1 (5). Эрон – 1785 очко
2 (8). Япония – 1267 очко
3 (11). Уммон – 1037 очко
4 (18). БАА – 881 очко
5 (24). Ливан – 581 очко
6 (39). Хитой – 370 очко
7 (31). Таиланд – 364 очко
8 (43). Вьетнам – 308 очко
9 (48). Баҳрайн – 219 очко
10 (51). Ўзбекистон – 203 очко

Пляж футбол бўйича жаҳон рейтингини 3477 очко билан Португалия терма жамоаси бошқариб бормоқда. Иккинчи поғона Россия (3204) терма жамоасига тегишли бўлса, Бразилия (2800) термаси кучли учликни якунлаган.

Маълумот учун, мазкур рейтингни тузишда терма жамоаларнинг 2013 йил январь ойидан 2016 йил декабрь ойига қадар қайд этган натижалари ҳисобга олинган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!