Почеттино А Сериянинг номдор жамоасида иш бошлаши мумкин

"Рома" бош мураббийини алмаштирмоқчи.

Аs нашрининг хабарига кўра, римликлар Европа лигасининг нимчорак финалида тўхташгани ва А Серияда бешинчи ўринни эгаллаганликлари учун Паулу Фенсека ўрнига "Тоттенхэм"нинг собиқ бош мураббийи Маурисио Почеттино номзодини кўриб чиқишмоқда.

Corriere di Roma тарқатган маълумотга кўра, Рим клуби Фонсекага битим якунигача имкон бермоқчи. Шартнома 2021 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Аввалроқ, "Рома" клуби спорт директорлик лавозимига "Ювентус"дан Фабио Паратичини олиб келишни мақсад қилгани ҳақида хабарлар пайдо бўлганди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)