Почеттино Бартомеу билан учрашганини тан олди

"Тан олишим керак, мен жорий йилда Барселонада бўлдим ва Бартомеу билан барда учрашдим. Бизнинг фарзандларимиз битта мактабда таҳсил олишади ва иккимиз чамаси беш дақиқа суҳбатлашиб турдик. Бизни тинимсиз таъқиб қилиб бораётганлар борлигини сезгандим. Якунда айни шу 5 дақиқа катта гап-сўзларга олиб келди.

Мен "Эспаньол" орқали дунёга танилдим. Аммо келгусида нима бўлишини ҳеч ким билмайди", - дейди аргентиналик мутахассис.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)