Почеттино биринчи бўлиб кимни олиб келиши ҳал бўлди

ПСЖни қабул қилиб олган Маурисио Почеттино биринчилардан бўлиб жамоага Кристиан Эриксенни олиб келадиган бўлди.

Даниялик плеймейкер “Тоттенхэм”да айнан аргентиналик мураббий қўл остида ўйнаган. Бир йил муқаддам Лондон клубидан “Интер”га кўчиб ўтган маҳоратли ярим ҳимоячи Италия футболига мослаша олмади.

“Интер” бу футболчидан тезроқ қутилишни истаяпти. Шу боис, Почеттино қадрдан шогирдини қишки трансферлар вақтида Парижга кўчириб келиши ҳақиқатга яқинлиги айтилмоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)