Почеттино Эриксеннинг "Тоттенхэм"да қолишига ишонмаяпти

Лондоннинг "Тоттенхэм" клуби бош мураббийи Маурисио Почеттино даниялик ярим ҳимоячи Кристиан Эриксеннинг жамоада қолишига ишонмаяпти.

“У жамоада қоладими ёки йўқ, буни билмайман. Менинг мақсадим – футболчилар бошқа жамоаларга ўтгунича уларни қўллаб-қувватлаш, уларга ёрдам бериш”, - дейди аргентиналик мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, Эриксеннинг “Тоттенхэм” билан амалдаги шартномаси яна бир йилдан сўнг ўз ниҳоясига етади. У эса “шпорлар” билан келишувни узайтиришни истамаяпти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!