Почеттино: Эриксеннинг "Тоттенхэм"да қолишига умид қиламан, аммо...

Лондоннинг "Тоттенхэм" клуби бош мураббийи Маурисио Почеттино даниялик хавбек Кристиан Эриксеннинг жамоадан кетиши мумкинлигини инкор этмади.

“Мен Эриксеннинг жамоада қолишига умид қиламан. У ажойиб футболчи ва футбол оламидаги энг зўр иқтидорлардан бири. Аммо мен воқеалар қандай якунланишини билмайман”, - дейди аргентиналик мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, Эриксеннинг “шпорлар” билан амалдаги шартномаси келгуси йил ўз ниҳоясига етади. Бироқ, ҳозирча томонлар ушбу келишувни узайтириш борасида бир тўхтамга кела олишмаяпти. Бундан аввалроқ унга “Реал”дан қизиқишлар бўлаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!