Почеттино ҳужумга 25 та гол урган жаҳон чемпионини олиб келади

Маурисио Почеттино “Челси”ни қабул қилиб олганидан кейин таркибга олиб келадиган футболчилар номини ошкор қила бошлади.

The Daily Mail нашрининг хабарига кўра, аргентиналик мутахассис ҳужум чизиғига ўз ҳамюрти Лаутаро Мартинесни олиб келмоқчи.

Почеттино режасига биноан айнан 25 ёшли ушбу ҳужумчи асосий тўпурарга айланиши керак. Мутахассисларнинг аксарияти ҳам Лаутаро “аристократлар”нинг ҳужум чизиғини ижобий томонга ўзгартириши мумкинлигини таъкидламоқда.

Мартинеснинг “Интер” билан амалдаги шартномаси 2026 йилнинг ярмигача тузилган. Бироқ, бу трансферни 80 миллион еврога уддалаш мумкинлиги айтилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!