Почеттино: Ким норози бўлса, “Челси”ни дарров тарк этсин!

  • 19 Aug 19:03
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

“Челси” бош мураббийи Маурисио Почеттино клубдаги аҳволидан норози ўйинчиларга чиқиш эшиги очиқлигини таъкидлади.

Tecno

- “Челси”нинг ҳар қандай ўйинчиси, у ким бўлишидан қатъи назар, асосий таркибга кириш учун курашишни истамаса, унга клуб эшиклари катта очиқ. Жамоамизнинг бир бўлаги бўлишни истамаган футболчилар кетаверсин, - деди Маурисио Почеттино.

Аргентиналик мутахассис олдига жанговар таркибни шакллантириш вазифаси қўйилган. Почеттино ўзига керак бўлмаган бир неча юлдузларга жавоб бериб юборди.

“Челси” раҳбарияти бир неча катта трансферларни амалга оширди ва бу билан чекланиб қолмоқчи эмас. Моурисио жамоада соғлом рақобат бўлишини истаяпти.

Comments

You must be logged in to commet!