Почеттино: Мағлубиятга учраган пайтимизда ҳам жамоамга ишонаман
"Челси" бош мураббийи Маурисио Почеттино "Шеффилд Юнайтед"га қарши ўйин ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
Лондон клуби Премьер-лиганинг 17-турида 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
“Жуда хурсандман. Ўйин яхши бўлди. Паст блок билан агрессив ўйнайдиган жамоага қарши ўйинда яхши натижа кўрсатдик, дея оламан.
Иккинчи бўлимда биз Пальмер ва Стерлингнинг позицияларини ўзгартирдик. Пальмер ва Мудрикни дарвоза олдида ўзларини қулайроқ ҳис қилишини таъминлашни истагандик.
Мен мағлубиятга учраган пайтимизда ҳам жамоам, футболчилар ва клубга ишонаман. Энди бундан кейинги мусобақа, Лига кубогининг чорак финали ҳақида ўйлашимиз керак", - деди "аристократлар" устози.
Фикрлар