Почеттино Неймарни Бразилияга қўйиб юборадими?

ПСЖ бош мураббийи Маурисио Почеттино “Кан”га қарши ўйинда жароҳат олган ва тахминан бир ой майдонга туша олмайдиган ҳужумчи Неймарни даволаниш учун Бразилияга жўнатиб юборишга тайёр.

“Неймар тикланиш жараёнида Бразилияга қўйиб юборишларини сўрайдими ёки йўқ, буни билмайман. Бу тиббий вазиятга боғлиқ бўлади. Муҳитни ўзгартириш футболчилар учун зарур ва бу уларга бериладиган имтиёз бўлиши керак. Бу уларни тезроқ соғайишига имкон беради.

Умид қиламанки, Неймар “Барселона”га қарши бўладиган жавоб ўйинида иштирок эта олади. Унда кучли мотивация бор”, - деди аргентиналик мутахассис.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!