Почеттино ўзига енгилмас жамоа туза бошлади
“Челси”ни келаси мавсумга аргентиналик мутахассис Маурисио Почеттино тайёрлаши кутилмоқда. Ўз даврида “Тоттенхэм” ва ПСЖни муваффақиятли бошқарган мураббийнинг футбол борасидаги қарашлари “аристократлар” раҳбариятига ҳам маъқул келган.
Почеттино ҳали ишга киришмай туриб, келаси мавсум учун янги жамоа шакллантириш бўйича иш бошлаб юборди. Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар беради.
Почеттинони аввалги мураббийлар тузган жамоа қониқтирмайди. Хусусан, аргентиналик мутахассис ҳозирга асосий дарвозабонлар Кепа Аррисабалага ва Эдуар Мендига ишонч билдирмоқчи эмас.
Шунингдек, ярим ҳимоя вакилларидан Ковачич, Канте, Галлахер ва Маунтнинг клуб билан келишуви мужмал бўлиб тургани учун Почеттино ўзи ишонган ўйинчиларни олиб келмоқчи.
Клуб билан шартномаси бор ҳужумчилар – Пьер-Эмерик Обамеянг, Кай Хаверц ва “Интерн”дан ижарадан қайтадиган Ромел Лукаку ҳам Маурисиони қониқтирмайди. Унга умуман бошқа типдаги форвардлар кераклиги айтилмоқда.
Фикрлар