Почеттино ПСЖ билан қанча муддатга шартнома имзолайди?

“Тоттенхэм”нинг собиқ устози Маурисио Почеттино тез орада ПСЖ бош мураббийига айланади. Журналист Николо Скиранинг хабар беришича, томонлар ўзаро 3 йиллик шартнома имзолайди.

48 ёшли аргентиналик мутахассис бу борада 2018 йилнинг майидан буён ишлаб келаётган ва кеча истеъфога чиқарилган Томас Тухелнинг ўрнини эгаллайди.

Почеттинонинг сўнгги иш жойи “Тоттенхэм” клуби бўлган эди. “Шпорлар” уни 2019 йилнинг ноябрида истеъфога чиқарган ва шундан буён у ишсиз ҳисобланади. Маурисио фаолияти давомида “Саутгемптон” (2013-2014) ва “Эспаньол” (2009-2012) клубларини ҳам бошқарган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)