Почеттино “Реал”ни бошқаришга тайёр
“Тоттенхэм” ва ПСЖдаги фаолиятидан кейин айни пайтда ишсиз юрган Маурисио Почеттино агар “Реал”ни уни бош мураббийликка таклиф қилса, жамоани бошқаришга тайёр, деб хабар тарқатди The Athletic нашри.
Манбанинг таъкидлашича, клуб раҳбарияти ҳозирги бош мураббий Карло Анчелоттини истеъфога чиқарса, Почеттинони Мадридга олиб келиши мумкин.
“Қироллик клуби” италиялик мутахассис мавсумни қандай якунланишини кутмоқда. Агар “Реал” жорий мавсум совринсиз қоладиган бўлса, Анчелотти хизматидан воз кечилади.
Почеттинонинг ўзи яқинда “Челси” таклифини рад этди. Шунингдек, бош мураббий қидираётган “Тоттенхэм” раҳбарияти Маурисиони ишга олмаслигини маълум қилди. Демак, ҳозирча Почеттино олдида “Реал”ни кутишдан бошқа вариант йўқ.
Фикрлар