Почеттино тўпурардан воз кечмайдиган бўлди

ПСЖ билан шартномасини яна бир йилга узайтирган аргентиналик мутахассис Маурисио Почеттинони жамоани келаси мавсумга тайёрлай бошлади.

Парижликлар ўтган мавсумда “Эвертон”дан ижарага олинган италиялик ҳужумчи Мойзе Кинни яна ўз сафида олиб қолмоқчи.

Хабарларга қараганда,  ПСЖ мутасаддилари 21 ёшли футболчини яна бир мавсум Парижда қолишига эришмоқчи.

“Эвертон” ҳали бу борада бир қарорга келгани йўқ. Бу масала жамоага янги бош мураббий тайинланганидан кейин ҳал қилинади. Маълумки, ливерпулликларни бошқарган Карло Анчелотти “Реал”га ўтиб кетди ва ҳозирча унинг ўрнига номзод қидирилмоқда.

“Эвертон” Мойзе Киннинг трансферини 40 миллион еврога баҳоламоқда.У якунланган мавсумда ПСЖ таркибида рақобат кучлилигига қарамай, 45 та ўйинда 19 та гол уришга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!