Почеттино:
Ads

Лондоннинг “Тоттенхэм” клуби бош мураббийи Маурисио Почеттино бугун бўлиб ўтадиган “Манчестер Юнайтед”га қарши баҳс олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди. Унинг сўзларига кўра “шпорлар” бугунги баҳсда Кейнсиз ҳам ғалаба қозона олишади.

“Бугун бизнинг тўпураримиз, Европанинг энг кучли ҳужумчиларидан бири бўлган Харри Кейн ушбу муҳим ўйинни ўтказиб юборишидан афсусдаман. Лекин биз аввал ҳам Харрисиз ўйнаганмиз. Бизда Фернандо Льоренте бор. Эсингиздами, ўтган мавсум ҳам Кейн жароҳат олганида биз Сон Хин Миндан қандай фойдаланганмиз”, - дейди Почеттино.

Эслатиб ўтамиз, АПЛнинг 10-турини бошлаб берувчи “Манчестер Юнайтед” ҳамда “Тоттенхэм” учрашуви бугун Тошкент вақти билан соат 16:30да бошланади.