Почеттино: “Тоттенхэм”да Европанинг энг яхши клубига айланиш имкони бор

 

“Тоттенхэм” жамоаси бош мураббийи Маурисио Почеттинонинг фикрича, унинг клуби янги мавсумда янги стадионда муваффақиятга эришади.

“Ўзимиз учун ўз уйимизда ҳис қиладигандек жой керак. Янги стадионда барчаси барқарор бўлиши керак. Менимча, бу энг муҳими. Жорий мавсумда уй беллашувларини “Уэмбли”да ўтказиб, ўзимизни яхши ҳис қилдик.

Бироқ янги мавсумда барчаси ўзгаради ва биз бошқа аренада ўйнаймиз. Бу ўзини оқлаш эмас, ҳақиқат. Мухлислар учун ҳам янги стадион қулай бўлиши лозим. “Тоттенхэм”да Европанинг энг яхши клубига айланиш имкони бор”, – деди Почеттино.