Почеттино янги жамоасида "Барселона" аъзосини кўрмоқчи

Маурисио Почеттино "Барселона" ярим ҳимоячиси Гавини "Челси"га ўтишини истамоқда. Бу ҳақда Испаниянинг "Sport" нашри хабар бермоқда.

Почеттино "Челси"нинг янги бош мураббийи бўлишга бир қадам қолди. Манбага кўра, аргентиналик мутахассиснинг асосий трансфер мақсадларидан бири "Барселона"нинг ҳали Ла Лигада рўйхатдан ўтмаган аъзоси Гави.

Аввалроқ, Гави барча бюрократик қийинчиликларга қарамай, "Камп Ноу"ни тарк этиш ниятида эмаслиги ҳақида хабар берилганди. Бироқ, "Челси" бу ёзда келишувга эришишга ҳаракат қилиши мумкин. Агар Ла Лига яна "Барселона"га футболчини рўйхатдан ўтказишдан бош тортса, буни қилиш осонроқ бўлади.

Гави Испания чемпионатининг жорий мавсумида 32 учрашувда қатнашиб, битта гол ва 3 та голли узатмани амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!