Почеттино ёзда суперюлдузни олиб келади

ПСЖнинг янги бош мураббийи Маурисио Почеттино жамоада ўзгариш қилади. Хусусан, аргентиналик мутахассис ёзги трансферларга катта умид боғламоқда.

Маълумотларга қараганда, ПСЖнинг ёздаги энг асосий трансфер нишони “Манчестер Сити”нинг суперҳужумчиси Серхио Агуэро бўлади.

Агуэро манчестерликлар сафида 2011 йилдан бери ўйнамоқда. У жамоанинг энг зўр тўпурари ҳисобланади. Бироқ,  кейинги пайтда аргентиналик ҳужумчи жароҳатлар туфайли ўзини кўрсата олмаяпти. Унинг шартномаси ёзда якунланади.

Почеттино ҳамюртини ПСЖга эркин агент сифатида келишга кўндирмоқчи.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)