Почеттинонинг мақсади амалга ошмади
ПСЖни нуфузли совринлар билан таъминлай олмаган Маурисио Почеттино ёзда клубни тарк этмоқчи эди. Аргентиналик мураббий ўз қарорини клуб хўжайинларига етказди.
Почеттинога “Тоттенхэм” ва “Реал” каби клублар жамоани бошқариш таклифи билан чиқди. Бироқ, парижликлар уни қўйиб юбормади.
Почеттино бу масала юзасидан ўз қарорини маълум қилди. Унга кўра, тажрибали мутахассис Париждан фақатгина клуб раҳбарияти розилиги билан кетади. Агар рухсат тегмаса, шартномасининг охиригача ПСЖда ишлайди.
Ўз навбатида, ПСЖ хўжайинлари якунланган мавсумда фақатгина Франция кубогини қўлга кирита олган Почеттинонинг ишидан қониққанини билдирмоқда. Унинг шартномаси 2022 йилнинг ёзигача амал қилади.
Фикрлар