Почеттинонинг ПСЖ бошқарувига келиши

Маурисио Почеттино "Барселона" ҳужумчиси Лионель Мессини ПСЖга олиб келмоқчи, дея хабар бермоқда Le Parisien.

Аргентиналик мутахассисни Париж клубига келиш сабабларидан бири клуб эгаларининг 33 ёшли футболчинининг ПСЖга трансфер қилиш истаги билан боғлиқ.

Месси футболчилик фаолиятини Почеттинони каби "Ньюэллс Олд Бойз" клубида бошлаган. Бу клуб Лео ва Маурисиони боғлаб туради.

"Барселона" ва Месси ўртасидаги амалдаги шартнома 2021 йил июнида якунига етади. Форвард каталонияликлар билан келишувни узайтириш бўйича музокара бошлагани йўқ. У январда бўладиган президентлик сайловлари натижасини кутмоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)