Почеттинонинг ПСЖдаги маоши маълум бўлди

ПСЖ бош мураббийи Маурисио Почеттино Париж клубидаги дастлабки мавсумида 6,3 миллион евро ишлаб топади.

Le Parisien нашри маълумотига кўра, ПСЖ раҳбарияти навбатдаги мавсум учун аргентиналик мураббийга 7,5 миллион евро тўлаб беради. Қайд этилишича, янги мавсумда Почеттино аввалги мураббий Томас Тухелдан икки баробар кўп маош олади.

Тухель "Пари Сен Жермен" бошқарувига 2018 йилда келган ва 2020 йил сўнггида истеъфога чиқарилган эди. Почеттино эса 2019 йил ноябрида "Тоттенхэм" бош мураббийлигидан бўшатилган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!