Почеттинонинг қайсарлиги тутиб, ПСЖдан катта пул талаб қилмоқда
Кристоф Гальтье ПСЖ бош мураббийи бўлиш арафасида.
"Goal" нашри тарқатган хабарга кўра, парижликлар мутахассис борасида "Ницца" билан келишувга эришди. Пойтахт клуби у учун 10 миллион евро атрофида пул тўлайди.
Шунингдек, Париж жамоаси Гальтье билан аллақачон кешилиб бўлган. У билан 2+1 кўринишида шартнома имзоланган.
Эндиликда, ПСЖ Маурицио Почеттинони бўшатиши ва у учун 15 миллион евро товон пули тўлаши лозим. Клуб бу суммани камайтиришга уринмоқда, аммо аргентиналик мураббий бунга қаршилик қилмоқда.
Фикрлар