Подольски ўзига ўхшайдиган футболчи кимлигини айтди
Германиялик машҳур ҳужумчи Лукас Подольски "Арсенал"даги собиқ жамоадоши Серж Гнабри ҳақида гапирди.
“Гнабрининг “Арсенал”да омади келмади, чунки у жуда кўп жароҳат олди. Лекин, у жуда яхши шуғулланди. У билан майдондан ташқари вақтимизни кўпроқ бирга ўтказардик, бирга тушликка борардик. Аммо, футбол жуда кўп нарсаларга боғлиқ. Агар жамоада сенга ишонадиган мураббий бўлмаса, сен ўз ўйинингни кўрсата олмайсан.
Серж ҳар иккала оёқда ҳам яхши зарбага эга. У кучли ва тезкор. У кўпроқ менга ўхшаб кетади. Унинг “Бавария”даги ишлари яхши эканлигидан хурсандман”, - дейди Подольски.
24 ёшли Гнабри жорий мавсум “Бавария” сафида жами 33 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 18 та гол ҳамда 11 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.
Фикрлар