Погба "Барселона"га ўтишни истаса, бир шартга рози бўлиши керак

  • 23 сентября, 2021, 19:23
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Барселона" кейинги ёзда "Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Поль Погбани жамоага таклиф қилмоқчи.

Tecno

Мавсум охирида француз футболчисининг "Манчестер Юнайтед" билан имзолаган амалдаги шартномаси ўз ниҳоясига етади. Агар у “қизил иблислар” билан янги шартнома имзоланмаса, эркин агентга айланади.

Каталонияликлар раҳбарияти Погба билан шартнома имзолашдан манфаатдор, бироқ улар Полга рақобатчилардан кўра яхшироқ молиявий таклифлар қила олмаслиги мумкин. Шу боис, Погба "Барселона"га ўтишни истаса, маошининг камайишига рози бўлиши керак бўлади.

Аввалроқ, Погбанинг агенти Мино Райола мижози "Ювентус"га қайтиши мумкинлигини айтганди.

Поль Погба жорий мавсум Англия премьер-лигасида жами 5 та ўйинда майдонга тушди ва жамоасининг 7 та голига ассистентлик қилди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию