Погба бу ишни Англияда биринчи бўлиб амалга оширди

  • 22 августа, 2021, 22:42
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Англия премьер-лигасининг биринчи турида тўртта голли пас ошириб, “Манчестер Юнайтед” тарихига ўз номини ёздириб қўйган Поль Погба “Саутгемптон”га қарши ўйинда ҳам ажойиб натижа қайд этди.

Tecno

Франциялик ярим ҳимоячи учрашувда жамоадоши Мэйсон Гринвудга голли пас оширди. Шу тариқа, Погба Англияда дастлабки икки турда жами бешта голга ассистентлик қилган биринчи футболчига айланди. Илгари  ҳеч ким бунақа натижа қайд этмаган эди.

Шунга қарамай, “Саутгемптон” ўз мухлислари кўз ўнгида чемпионлик учун курашаётган жамоадан бир очко тортиб олди – 1:1.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию