Погба дунёнинг энг машҳур газеталаридан бирини судга берди

Британиянинг дунёга машҳур The Sun нашри "Манчестер Юнайтед" хавбеки Поль Погба Франция терма жамоасида бошқа ўйнамаслиги ҳақида хабар тарқатган эди.
 
Франциялик футболчи ўзи ҳақида ёлғон маълумот ёзилгани учун ушбу нашрни судга берган. Бу ҳақда унинг ўзи инстаграмдаги саҳифасида маълум қилди.
 
“The Sun яна шундай иш қилди. Улар мен ҳақимда 100% асоссиз хабарларни чоп этди. Улар доим мен ҳеч қачон айтмаган ёки ўйламаган нарсаларни эълон қилади. ОАВнинг айрим "манбалари" мендан фойдаланган ҳолда Франция учун нозик мавзуларда ёлғон хабарлар чиқармоқда. Мен ёлғон янгиликлар чоп этувчиларни судга бердим", - деди Погба.
 
Бундан аввалроқ, Погба Франция президенти Эммануэль Макроннинг ислом дини ҳақида гапирган ножўя гаплари учун терма жамоада бошқа ўйнамасликка қарор қилгани ҳақида хабар берилган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!