Погба Гвардиоланинг таклифини нега рад этганди?

Франциялик ярим ҳимоячи Поль Погба "Ювентус"га ўтишдан олдин "Манчестер Cити" бош мураббийи Хосеп Гвардиоланинг таклифини рад этганини тан олди. Поль 2022 йилда "Манчестер Юнайтед"дан "Ювентус"га кўчиб ўтган эди.

"Ҳа, "Ювентус"нинг таклифини қабул қилиш учун Пепга рад жавобини берганман. Бу ҳақиқат,” - деди франциялик футболчи.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг август ойида Погба топширган допинг-тест мусбат кўрсатгич берган эди. Натижада, 29 февраль куни антидопинг суди футболчини 4 йилга дисквалификация қилди. Поль эса ушбу қарор устидан апелляция шикояти берди. Жорий йилнинг 7 октябрь куни Спорт арбитраж суди (CAS) франциялик ярим ҳимоячининг дисквалификация муддатини 18 ойга қисқартирганини эълон қилди. Шу тариқа, у 2025 йилнинг март ойида расман футболга қайтиш ҳуқуқига эга бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!