Погба кетяпти
Поль Погба “Манчестер Юнайтед” билан шартномани узайтирмайдиган бўлди. Франциялик юлдузнинг амалдаги келишуви мавсум охирида якунланади.
Маълумотларга қараганда, тажриба ярим ҳимоячи ёзда эркин агент мақомини олганидан кейин ПСЖ сафига кўчиб ўтишни режалаштирмоқда. Погбанинг Манчестер кетиши унга Ральф Рангник ёқмаслиги билан изоҳланмоқда.
Айни пайтда жароҳатини даволаётган футболчига ПСЖ ва “Реал” асосий даъвогар эди. Бироқ, мадридликлар ёзда асосий эътиборини Килиан Мбаппе ва Эрлинг Холанд билан шартнома тузишга қаратади.
Париж клуби эса Погбани олиб келишга рози. Унга катта маош ваъда қилинмоқда.
Погба жорий мавсумда тўққизта учрашувда қатнашиб, еттита голли пас оширди.
Фикрлар