Погба “Манчестер Сити”га қарши ўйнамайди
Ads

“Манчестер Юнайтед” ярим ҳимоячиси Поль Погба Англия Премьер-Лигаси 15-туридан ўрин олган “Арсенал”га қарши баҳс (3:1)нинг 74-дақиқасида Эктор Бельеринга нисбатан қилган қўполлиги учун ҳакам томонидан майдондан четлатилган эди.

Айнан шу боис, франциялик футболчи 15-турда бўлиб ўтадиган “Манчестер Сити”га қарши баҳсда жамоасига ёрдам бера олмайдиган бўлди. Ушбу ўйин эса 10 декабр куни “Олд Траффорд”да бўлиб ўтади.

Қайд этиш жоиз, Погба бугун “қизил иблислар” сафида илк бор қизил карточка олди.