Погба МЮда бахтли эмасми?

Франция терма жамоаси бош мураббийи Дидье Дешам ярим ҳимоячи Поль Погбанинг "Манчестер Юнайтед"даги ҳолати борасида айтиб ўтди.

"Погба "Манчестер Юнайтед"да бахтли эмас. У жамоадаги ўрнидан норози. Бундай ҳолатлар бўлиб туради. Бундай вазият ҳар бир футболчи ҳаётида бўлиши мумкин", - деб айтиб ўтди Дешам.

Илгарироқ, Погба ва "қизил иблислар" устози Жозе Моуриньо билан ўртада "гап қочгани" борасида хабарлар тарқалган эди. 

Бундан аввал эса унинг агенти Мино Райола Погба Англия Премьер-лигасида ғолиб чиқмагунига қадар жамоани тарк этмаслигини айтиб ўтган эди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар