Погба орадан 6 йил ўтиб Руни қилган ишни такрорлай олди
Ads

“Манчестер Юнайтед” ярим ҳимоячиси Поль Погба айни дамда АПЛнинг 20-турида “Борнмут”га (3:1, танаффус) қарши ўйинда дубль қайд этишга эришди.

Қайд этиш лозимки, 25 ёшли франциялик футболчи ўтган тур “Хаддерсфилд”га (3:1) қарши ўйинда ҳам ўз номига 2та гол ёздириб қўйишга эришган эди.

Эътиборлиси, Погба МЮ сафида премьер-лиганинг кетма-кет 2та ўйнида дубль қайд этишган эришган сўнгги 6 йилдаги илк футболчига айланди. Сўнгги бор бундай натижани 2012 йил Уэйн Руни қайд этишга эришган эди.