Погба қачон сафга қайтади? Бу саволга Сульшер жавоб берди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Уле Гуннар Сульшер жамоа ярим ҳимоячиси Поль Погбанинг тикланиш жараёни қандай кечаётгани ҳақида маълумот бериб ўтди. Эслатиб ўтамиз, франциялик футболчи 6 февраль куни "Эвертон"га (3:3) қарши ўйинда жароҳат олган эди.

“Польнинг тикланиш жараёни яхши кетмоқда. Муолажалар бошланган, аммо у бир неча ҳафта ўтказиб юборади. Погба февраль ойида аниқ бизга ёрдам бера олмайди”, - деди норвегиялик мутахассис.

Погба жорий мавсум “Манчестер Юнайтед” сафида 28 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 4 та гол ва 3 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!